Навоийда қарийб 2 км қувурни ноқонуний ковлаб олган МЧЖ масъулларига жиноий иш қўзғатилди
Қизилтепа туманида 1 190,6 метр қувурни ўзбошимчалик билан ковлаб олган МЧЖ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, “С.Т.” МЧЖ масъул шахслари ҳудуддаги ичимлик суви қувурларини таъмирлаш жараёнида “Навоий сув таъминоти” МЧЖ балансида бўлган 1190,6 метр қувурни ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ковлаб олган. Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 196,5 млн сўм зарар етказилган. Ушбу ҳолат департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Навоийда 722 тонна кўмир камомадига йўл қўйганларга жиноий иш очилганди.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024