Ўзбекистон | 18:52 / 02.12.2021
5644
1 дақиқада ўқилади

Замонавий материалларни ишлатиб таннархни 20 фоизга камайтирса бўлади – Шавкат Мирзиёев

Мамлакатдаги қурилишларда замонавий қурилиш материалларини ишлатиш даражаси 25 фоизга ҳам етмайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.

«Замонавий материалларни ишлатиш ҳисобига, қурилиш муддатини 30 фоизга, таннархни эса 20 фоизга камайтирса бўлади.

Мисол учун, Оҳангарон туманида автоклав газблок ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Газблок вазни ғиштдан 3-4 баравар енгил, деворни қуриш ва пардозлаш харажатлари 25 фоизгача арзон ҳамда 2 баравар тез қурилади, 30 фоизгача энергия тежамкор.

Лекин, мамлакатимиздаги қурилишларда замонавий қурилиш материалларини ишлатиш 25 фоизга ҳам етмайди.

Келгуси йилда қурилаётган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши шарт», деди давлат раҳбари.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид