Жамият | 14:55 / 03.12.2021
10900
3 дақиқада ўқилади

“Бу касалликнинг номини айтишга юрагим чидамайди” – кўзидан ёш аримаган оналар

“Ўша кунларимизнинг тушга айланишини хоҳлайман. Болам чеккан оғриқларга катта одам чидай олмайди. Лекин буни томоша қилиб туриш она учун азоб экан”, дейди фарзанди билан қўшилишиб дард чекаётган аёл.

Ўша кунлар тушга айлансин...

Беморнинг онаси Моҳира қизининг хасталаниши туфайли бошидан ўтаётган ташвишли кунлар ҳақида шундай дейди: “Ўша кунларимизнинг тушга айланишини хоҳлайман. Қизимнинг аҳволидан ўзим қўрқиб кетдим: териси суякка ёпишган, танасидаги барча томирлар кўриниб турарди.

Болам чеккан оғриқларга катта одам чидай олмайди. Лекин буни томоша қилиб туриш она учун азоб экан”.

Дурдона тузалиши учун бор-будини сотиб сарфлаётган оилага яқинлари ҳам ёрдам беришган. Лекин қизалоқнинг бутунлай соғайиши учун ҳали анча муддат даволаниш зарур.

Дурдона Қурбоновага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0451 3559 2451 онаси Моҳира Эшматова номида

Ўзкард: 8600 0604 0398 7010 онаси Моҳира Эшматова номида

Ўзи суйиб эгиз фарзанд берганди – бири дардга чалинди

Бу оилада эгизак фарзандларнинг дунёга келиши ҳаммага қувонч бағишлаган эди. Аммо 2,5 ёшли Ҳусаннинг оққон билан касалланиши чексиз кулфат каби келди.

“Икки марта оғирлашиб ўлим ҳолатидан қайтди. Боламни бериб қўйгим келмади. Ўзи фарзандларимнинг отаси эгизак - Фотима-Ҳусан. Бахтимизга фарзандларим ҳам Ҳасан-Ҳусанлар бўлишди.Ўзи суйиб эгиз фарзанд берганди. Улар бир-бирларисиз яшай олмайди. Мен эса уларсиз яшай олмайман”, дея ўкинч билан сўзлайди онаси Гавҳарой.

Ҳусан Каримовга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0451 4234 1926 отаси Ҳусан Хидиров номида

Сбербанк: 5336 6902 4293 7953 таниши Жасурбек Игитов номида

Боламнинг касали бошқача эканлигини юрагим сезди

Ўқишни, спортни севадиган 15 ёшли Шаҳзоднинг ҳаётини оққон бутунлай ўзгартириб юборди. Энди у бошқа тенгдошлари каби мактабда ўқиш, футбол ўйнаш ўрнига шифохона деворларига тикилиб вақт ўтказади.

Дард фақатгина унинг ҳаётини эмас, бутун оила тақдирини ўзгартириб юборган. Ҳозир уни даволатиш учун отаси вилоятда устачилик билан шуғулланади. Шифохонага мунтазам қатнаётган онаси эса фарзандлари билан пойтахтда ижарада яшашади.

Шаҳзод Тиллабоевга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0451 8191 4575 онаси Зулхумор Ғоппирова номида

Ўзкард: 8600 0424 1096 3762 онаси Зулхумор Ғоппирова номида

Бу касалликнинг номини айтишга юрагим чидамайди

Хушноза олис Бухородан келиб даволанади. Унинг беғубор кўзларига қараганда адоғсиз мунгни англаш мумкин.

“Болалар ҳам шундай касалга чалиниши мумкинлигини билмас эканман. Қизимда оққон аниқлангани отасига ҳам, менга ҳам катта зарба бўлди.

Шу дардга чалинганига 8 ой бўляпти ҳамки, касалликнинг номини айтишга қўрқаман. Айтишга юрагим чидамайди. Онани яратмасин экан”, деб зорланади ҳасрати кўзларида аён бўлаётган она.

Хушноза Эркиновага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0423 8961 8942 онаси Хуршида Ҳотамова номида

Ҳумо: 9860 0301 0793 9248 онаси Хуршида Хотамова номида

Орамизда бизнинг кўмагимизга, далдамизга муҳтож, синови оғир келаётган ота-оналарнинг борлиги ҳақиқат. Улар ўзлари учун балки бировдан ёрдам сўрамаслиги мумкин, аммо фарзандлари учун бунга мажбур бўлишмоқда.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи: Абдуқодир Тўлқинов
Монтаж устаси: Азимжон Воҳидов

Мавзуга оид