Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь Украина ҳарбий вертолёти давлат чегарасини бузиб кирганини маълум қилди
Маълумот берилишича, Ми-8 ҳарбий вертолёти 100 метрча баландликда чегарани кесиб ўтган ва Беларусь ҳудудига 1 км ичкарига кирган.
Украинанинг Ми-8 ҳарбий вертолёти машғулотлар вақтида Беларусь давлат чегарасини бузиб кирди. Бу ҳақда Беларусь давлат чегара қўмитаси хабар берди.
“Бугун, 4 декабрь куни соат 12ларда Беларусь-Украина чегарасининг “Новая Рудня” ўтказув пункти атрофида Беларусь Республикаси ҳаво сарҳади Украина томонидан бузилгани қайд этилди”, – дейилади хабарда.
Қўмитанинг маълумот беришича, Украинанинг Ми-8 ҳарбий вертолёти 100 метрча баландликда давлат чегарасини кесиб ўтган ва Беларусь ҳудудига 1 км ичкарига кирган.
“Украина томони ушбу ҳодиса тўғрисида хабардор қилинди”, – деб маълум қилган Беларусь давлат чегара қўмитаси.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025