Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон мина майдонлари харитаси эвазига Арманистонга 10 ҳарбий асирни топширди
Боку Озарбойжон назоратига ўтган ҳудудлардаги мина майдонлари харитаси эвазига Ереванга 10 ҳарбий асирни топширди. Бу ҳақда Озарбойжон давлат хавфсизлик хизматида маълум қилинди.
“Инсонпарварлик тамойили нуқтайи назаридан, Озарбойжон 4 декабрда Арманистонга 10 ҳарбийни топширди”, дейилган баёнотда.
Хавфсизлик хизматида таъкидланишича, арман ҳарбийлари 16 ноябрда икки давлат чегарасидаги тўқнашувлар вақтида асирга олинган.
Иккала томон ҳам ушбу алмашиш Россия иштирокида амалга оширилганини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ Озарбойжон ва Арманистон етакчилари Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Брюсселда ўтадиган “Шарқий шериклик” саммити доирасида 15 декабрда учрашишга рози бўлгани маълум қилинган. Уларга учрашиш таклифини Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель билдирган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025