Польшада Россиянинг экипажи маст ҳолатда бўлган юк кемаси ушланди
Польшанинг Гданьск порт шаҳри яқинидаги пляжга қараб сузган ва саёзликка ўтириб қолишига бир баҳя қолган Россияга қарашли “Руслана” юк кемаси ушланди. Польша ОАВда таъкидланишича, кейинроқ кема экипажи маст ҳолатда бўлгани аниқланган.

Фото: VesselFinder
Воқеа 4 декабрда маҳаллий вақт билан соат 4 атрофида юз берган. Чегара хизмати ходими Анжей Юзвякнинг маълум қилишича, Россия савдо кемаси Гданьскдаги шимолий порт томон белгиланган хавфсиз сув ҳудудидан ташқарида ҳаракатланган.

Юк кемаси радиоалоқа орқали мурожаатларга жавоб бермаган. Натижада уни тўхтатиш учун чегара хизмати аралашишига тўғри келган.
Кема томон навбатчи патрул йўл олган. Чегарачилар кемага чиқишганда, унинг экипажи маст ҳолатда эканини аниқлашган.
Маълумотларга кўра, Литванинг Клайпеда шаҳридан йўлга чиққан кема 20 км/соат тезлик билан ҳаракатланган. У Собешево оролидаги пляждан бир километр берида ортига бурилиб, саёзликка ботишдан қоча олган.
Ҳозирча кема экипажи бу манёврни соҳилбўйи хизмати огоҳлантиришидан кейин ёки охирги паллада соҳилга урилишини англаб амалга оширгани номаълумлигича қолмоқда.
Экипаж сардори қонида 1 промилле, экипажнинг қолган 2 аъзоси қонида эса 1,5 промилледан алкогол борлиги аниқланган. Бу эса экипаж аъзолари ўртача даражада маст (80 кг вазнга эга эркакка 250 грамм ароқ истеъмол қилиш) бўлганларини англатади.
Таъкидланишича, Гдиня порти ходимлари чегара хизмати билан ҳамкорликда кемани кўздан кечириб чиқишган. Воқеа ҳақида полицияга хабар берилган. Кема Гданьск порти яқинида лангарга қўйилган.
Ҳозирча Россия расмий шахслари ушбу ҳодиса бўйича изоҳ бермаган.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Мавзуга оид

21:59 / 06.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?

20:20 / 06.05.2025
Евроиттифоқ Россиянинг 150 та танкерига қарши санкциялар жорий этади — Bloomberg

18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди

18:03 / 06.05.2025