Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонига “Спутник V” билан эмланганлар киришига рухсат берилади
Саудия Арабистони Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси “Спутник V” билан эмланган кишиларга 2022 йил 1 январдан ўз ҳудудига киришга рухсат беради. Бу ҳақда вакцинани ишлаб чиқишда иштирок этган Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони “Спутник V” билан эмланганлар ташриф буюриши мумкин бўлган 102-давлат бўлди. Ушбу рухсат Макка ва Мадинани зиёрат қилиш имконини бериши мумкин.
Шу билан бирга, вакцина билан эмланганлар подшоҳлик ҳудудига киргач, 48 соатлик карантиндан ўтишлари ва ПЗР-тест топширишлари керак бўлади.
Бироқ Россия мусулмонлари диний бошқармасида Саудия Арабистонидан “Спутник V” билан эмланган мусулмонлар Ҳаж ва Умра зиёратларига қўйилиши ҳақида ҳали расмий тасдиқ олинмагани маълум қилинган.
“Ҳозирча биз бу ҳақида фақат Россия ОАВдаги хабарларни кўрдик. Биз бу борада Саудия Арабистони мутасадди идораларига сўров юбордик. Ҳозирча улардан ҳеч қандай изоҳ ёки тасдиқ бўлмади”, деб айтган бошқарма раиси биринчи ўринбосари Рушан Аббясов.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025