Жамият | 17:58 / 06.12.2021
1928
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда турли ускуналар ва мис кабелларини ўғирлаётган шахслар ушланди

Жиззах вилояти Зарбдор туманида вагондан турли ускуналар ва мис кабелларни ўғирлаёган шахслар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Транспортда хавфсизликни таъминаш бошқармаси ходимлари ўтказган “Хавфсиз тун” тадбири давомида фуқаролар Х.Ш., Қ.М., Э.Н. ҳамда Х.К. ўғрилик жинояти устида ушланган.

Улар Зарбдор темир йўл бекатидаги музлатиш учун мўлжалланган вагондан 2 дона двигател эҳтиёт қисмлари, 2 дона кондицатор ва ҳар хил турдаги мис кабелларни ўғирлаб, К.Х. бошқарувидаги “Лада” русумли машинага юклаётган вақтда воқеа жойида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Транспортда хавфсизликни таъминаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатган.

Мавзуга оид