Жамият | 18:42 / 06.12.2021
2051
2 дақиқада ўқилади

Паст Дарғомда туман йўллардан фойдаланиш корхонасидан хусусий корхона фойдасига 748 миллион сўм ундирилди

Фото: МИБ

Паст Дарғомда туман йўллардан фойдаланиш корхонасидан хусусий корхона фойдасига 748 миллион сўм ундирилган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Паст Дарғом туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 апрелдаги қарорига асосан жавобгар “Пастдарғом туман давлат йўлларидан фойдаланиш” УКдан ундирувчи “Карвон Транс Самарқанд” МЧЖ фойдасига 680 миллион 516 минг сўм асосий қарз, 68 миллион 51 минг пеня, олдиндан тўланган 17 минг сўм почта харажати, жами 748 млн 586 минг сўм қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур иш бўйича белгиланган ижро ҳужжати МИБ Паст Дарғом туман бўлими ижрочилари томонидан юритилган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган.

Олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор “Паст Дарғом туман давлат йўлларидан фойдаланиш” УКдан ундирувчи “Карвон Транс Самарқанд” МЧЖ фойдасига жами 748 миллион 586 минг сўм қарздорлик ундирилган ва амалдаги қонунларга асосан мазкур ижро иши тамомланган.

Мавзуга оид