Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Ўзаро муносабатларимиз равнақида элбоши Нурсултон Назарбоевнинг роли катта
Айни пайтда Қозоғистон пойтахтида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев учрашувлар якунларига кўра ўз ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев билан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди ҳамда икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади.
“Бугунги учрашувимиз муҳим сана – Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб турибди. Мен имкониятдан фойдаланиб қардош Қозоғистон халқини Ўзбекистон аҳли ва шахсан ўз номимдан бу байрам билан табриклайман.
Икки томонлама стратегик ҳамкорлигимиз, ўзаро муносабатларимиз равнақида Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоевнинг роли катта эканлиги шубҳасиз. Бу сиёсат ҳурматли президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан изчил давом эттирилмоқда.
Халқларимизаро биродарлик, давлатлараро ҳамкорлигимиз, иттифоқчилик муносабатларимиз бугун янги даражага чиқди деб бемалол айтиш мумкин. Биз икки мамлакат етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон Давлатлараро Олий Кенгаши, Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини таъсис этишга келишиб олдик”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан ҳам учрашуви, шунингдек Нурсултон Назарбоев музейига ташриф буюриши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025