Жаҳон | 23:41 / 07.12.2021
3193
1 дақиқада ўқилади

Безос иқлим ўзгаришларига қарши курашга 450 миллион долларга яқин маблағ ажратади

Amazon компанияси раҳбари ва асосчиси Жефф Безоснинг иқлим ўзгаришларига қарши курашиш жамғармаси Bezos Earth Fund иқлим муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотларга 443 млн доллар ажратишини эълон қилди.

Фото: Reuters

Жамғарманинг баёнотида тегишли мезонларга жавоб берувчи ташкилотларга 44 та грант ажратилгани айтилган. Жамғарма, жумладан АҚШ президенти Жо Байденнинг иқлим ўзгаришларига қарши курашиш ташаббуси Justice40’га 140 млн доллар ажратган. Бундан ташқари, жамғарма АҚШ ва Африкадаги ерларни тиклашга 51 млн доллар йўналтиради.

Таъкидланишича, ушбу грантлар миллиардернинг жамғармага ўтказишга ваъда қилган 10 млрд долларлик хайрия маблағларининг бир қисми ҳисобланади.

Қайд қилиб ўтиш керак, ҳозирда Безос иқлим билан боғлиқ ташаббусларга ажратган умумий сумма 1 млрд доллардан ошган.

Безоснинг жамғармаси олимлар, фаоллар, ноҳукумат ташкилотларининг иқлим ва табиат муаммоларини ҳал қилишга қаратилган ишларини молиялаштиради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид