Жаҳон | 20:30 / 08.12.2021
39505
4 дақиқада ўқилади

80 йил олдин Япония Перл-Ҳарборга ҳужум қилганди ва АҚШ урушга тортилганди. Фотолар

1941 йил охиригача АҚШ Иккинчи жаҳон урушида бетарафлик сақлаб қолаётганди.

«Калифорния» линкорига торпедо бориб тегиши. Бу ҳужум оқибатида унинг экипажи аъзоларидан 98 киши ҳалок бўлган, зарбадан тешилган кема уч кун ўтиб чўкиб кетган. 1944 йилда кема юқорига кўтарилган, таъмирланган ва яна флот таркибига қайтарилган.
United States Office of War Information / Library of Congress

1941 йилнинг 7 декабрида Япония олдиндан уруш эълон қилмасдан АҚШнинг Ҳавайи оролларидаги Перл-Ҳарбор ҳарбий-денгиз базасига ҳужум уюштиради. Ҳужумдан асосий мақсад Америка флотининг зарбдор қисмини ишдан чиқариш эди — бу орқали Япония Жанубий-Шарқий Осиёни жиддий қаршиликсиз эгаллашда вақтдан ютишни мақсад қилганди.

Америкаликлар Япониядан 6,5 минг км масофада жойлашган оролга ҳужум қилишларини кутмаган — ҳарбий кемалар ва самолётлар жанговар шай ҳолатда эмасди. Ҳужум кунида Перл-Ҳарборда асосий нишон сифатида назарда тутилган бирорта авиаташувчи бўлмаган бўлса-да, Америка флоти учун зарар сезиларли даражада бўлади: саккиз линкор чўкиб кетган, 2403 киши ҳалок бўлган. Япония 64 учувчи ва 29 самолётини йўқотган. Бир кун ўтиб АҚШ расман Японияга уруш очган. Кейинги ярим йилликда, АҚШ бу зарбадан тикланиш билан банд бўлганида Япония Тинч океанининг Осиё қисмидаги қирғоқларини эгаллашда жиддий муваффақиятларга эришади.

Япония ҳужумидан бир йил олдин Перл-Ҳарбор бухтасидаги (кўрфаз) кемалар.
U.S. Navy / National Archives / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳужум вақтида япон самолёти бортидан олинган сурат
New York World-Telegram and the Sun Newspaper Photograph Collection / Library of Congress
Японлар ҳужумидан кейин Перл-Ҳарборда юзага келган манзара
akg-images / Scanpix / LETA
Кўрфаз ва ундаги самолётлар, сурат японлар самолёти бортида олинган
Imperial Japanese Navy / Official U.S. Navy photograph
Ҳужумга учраган «Оклаҳома», «Мэриленд» ва «Вест Виржиния» линкорлари.
National Archives and Records Administration / Library of Congress
Тинч океан флотининг энг катта кемаларидан бири бўлмиш «Аризона» линкорининг ҳалокати Перл-Ҳарбор қирғини рамзига айланади. Кемага ташланган бомба унинг ўқ-дори сақланувчи қисмига тушади ва 1400 экипаж аъзосидан 1177 нафари ҳалок бўлади.
U.S. Navy / U.S. Naval History and Heritage Command / Reuters / Scanpix / LETA
Олов ичида қолган «Вест Виржиния» линкори. Тўққизта торпеда ва иккита авиабомба теккач, кема ёнбошлаб қолган. 1944 йилда у таъмирланган ва сафга қайтарилган.
Farm Security Administration / Office of War Information photograph collection / Library of Congress
Япон самолётлари ташлаган бомба фуқаро автомобилларини ҳам портлатган. Library of Congress
Вайрон бўлган самолётлар ангари. Archive Photos / Getty Images
Денгизчилар ҳужум вақтида ҳалок бўлган қуролдошлари қабрида. Library of Congress
Сан-Францискода яшовчи японларни интернирлаш (душман мамлакат фуқароларини уруш якунига қадар озодликдан маҳрум этиш) ҳақидаги буйруқ. 1942 йилда АҚШнинг Ғарбий соҳилида келиб чиқишига кўра Японияга мансуб бўлган 120 мингдан ортиқ киши лагерларга жойлаштирилган. Уларга уйларига қайтишга фақат 1945 йилда рухсат берилган. 1988 йилда АҚШ ҳукумати «сиёсий раҳбариятнинг хатолари ва ҳарбий жазава оқибати»да рўй берган интернирлаш учун узр сўраган, жабрланувчиларга товон пуллари тўланган.
National Archives at College Park
Сан-Францискода лагерга юборилаётган япон болалари. Улардан бирининг бош кийимида «Перл-Ҳарборни ёдда тут» деб ёзиб қўйилган
Library of Congress
Калифорниядаги газета сотувчи бола - унинг муқовасида Перл-Ҳарборга ҳужум ҳақида хабар берилган
Anthony Potter Collection / Getty Images
«Перл-Ҳарборни ёдда тут» ёзуви туширилган плакат
National Archives and Records Administration

Мавзуга оид