Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирлиги ходимлари иш жойида дўппи кийишни бошлади
Эндиликда Маданият вазирлиги ходимлари одатдаги иш кунида ўзбек миллий бош кийими саналган дўппи кийишади. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков маълум қилди.
Маданият вазирининг таъкидлашича, мазкур ташаббус орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатиш мақсад қилинган.
“Дўппи, беқасам тўн, шойи белбоғ каби халқимизнинг миллий либослари бугунги кунда ҳам ўз қадрини, баҳосини йўқотмаган”, дейилади Озодбек Назарбековнинг маълумотида.
Қайд этилишича, Маданият вазирлиги “ана шу қадриятларга садоқат билан қараб, миллий анъаналарни тарғиб этиш учун янги ташаббусни бошлади”.
Мавзуга оид
00:26 / 14.05.2025
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
12:14 / 04.03.2025
Санъаткорларга «у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» бўйича тушунтириш олиб борилди
22:17 / 04.10.2024
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин
12:38 / 08.04.2024