Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иштихондаги хонадондан номаълум этиологик заҳарланиш билан вафот этган фуқаро топилди
Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги хонадонларнинг биридан номаълум этиологик заҳарланиш билан вафот этган фуқаро топилган. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақидаги қарорида маълум қилинган.
Қайд этилишича, 2021 йил 19 октябр куни Иштихон тумани “Намуна” МФЙда яшовчи Ф.А.нинг яшаш хонадонидан бир кишининг жасади топилган. Дастлабки суриштирувда мазкур хонада кўмирнинг чала ёнишидан эҳтиётсизлик билан фойдаланилгани аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, фуқаро номаълум этиологик заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган.
Шу муносабат билан туман ҳокими Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги “Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 64-сонли ва вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 февралдаги 22-сонли қарорларига мувофиқ содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича қарор қабул қилган.

Қарорда туман масъулларига содир бўлган ҳодиса юзасидан комиссия тузиш ва бахтсиз ҳодиса сабабларини синчковлик билан ўрганиш вазифаси юкланган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида 15 октябрдан 25 октябргача 8 киши ис газидан вафот этгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, 29 октябр куни Ургут туманида аёл ва унинг икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди. Бундан ташқари, Паст Дарғом туманидаги корхоналардан бирининг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган металл контейнер ичида икки киши номаълум этиологик заҳарланиш билан вафот этган ҳолда топилганди.
Мавзуга оид
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025