Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент–Бухоро йўналишидаги Afrosiyob поездлари қатнови биттага кўпаяди
Ўтган бир ой мобайнида шанба ва якшанба кунлари қатнаган поездлар, эндиликда жума куни ҳам ҳаракатланади.
10 декабрдан Тошкент–Бухоро–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 770/769-сонли Afrosiyob поездлари жума куни ҳам қатнай бошлайди.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ хабарига кўра, ўтган бир ой давомида мазкур йўналишдаги қатновлар шанба ва якшанба кунлари амалга оширилган.
Эндиликда 770-сонли Afrosiyob поезди жума, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатланиб Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида тўхтаб ўтади ва соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради.
769-сонли Afrosiyob поезди эса соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.
Қолган Afrosiyob поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатнашда давом этади.