Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коммунал соҳадаги монополиялар истеъмолчиларни асоссиз қарздорликка киритиб қўйган ҳолатлар аниқланди
Антимонополия қўмитаси коммунал хизматлар, газ ва электр таъминоти корхоналари истеъмолчилар билан тузган 250 дан ортиқ шартномаларни ўрганиб чиқиб, истеъмолчилар манфаатларига путур етказилган 150 та ҳолатни аниқлади.
Коммунал хизматлар, табиий газ ва электр таъминоти соҳасида истеъмолчилар билан шартномалар тузишда қонунчилик талаблари бузилмоқда, бу эса асоссиз қарздорликларни келтириб чиқаряпти, дея маълум қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Қайд этилишича, қўмита табиий монополия субъектларининг 250 дан ортиқ шартномаларини ўрганиб чиққан. Ўрганиш натижаларига кўра, 150 та ҳолат (шундан 45% газ таъминоти, 15% электр энергия таъминоти, 15% иссиқлик энергияси таъминоти, 15% сув таъминоти ва 10% бошқа соҳаларга тегишли) истеъмолчиларнинг манфаатларига ва монополияга қарши қонунчилик талабларига зид экани аниқланган.
“Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди”, – дейилади хабарда.
Аксилмонопол орган истеъмолчиларни муаммоларни аниқлашда бевосита иштирок этишга таклиф қилди. Таклифларни 71 207 47 00 рақамига мурожаат қилиш ёки [email protected] электрон манзилига юбориш сўралмоқда.
Қўмитанинг бу ўрганиш ишлари шу йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижроси доирасида олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:55 / 20.05.2025
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
14:22 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулк реализацияси жадаллаштирилади
21:02 / 26.03.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади
16:55 / 17.03.2025