Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Чунки биз “Инсон қадри учун” деб ваъда бердик” — Президент туманларга ташрифига изоҳ берди
“Келажакда ҳоким ёрдамчиларининг ҳар бири мамлакатга хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишади. Мен шунда ҳоким танлашга ҳам, вазир тайинлашга ҳам қийналмайман – чунки рақобат бўлади. Рақобат бўлган жойда сифат албатта бўлади”, таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ташриф чоғида президент Шавкат Мирзиёев меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлди. Таълим масканининг спорт зали, ошхоналари билан танишган президент жараённи ёритиб бораётган ОАВ вакиллари билан қисқа мулоқот қилди.
“Қийин ислоҳотларни амалга оширяпмиз, сизлар ҳам ёнимда юриб барчасини кузатиб боряпсизлар. Мана, оддий бир мактаб мисолида кўринглар. Шайхонтоҳурдаги мактаб қандай эди-ю, буниси қандай. Шайхонтоҳурдаги мактабга киришга одам хижолат бўларди. Вақтим бўлганида бу мактабнинг ошхонасида бажонидил тушлик қилган бўлардим. Қаранг, ишга муносабатни. Ахир давлат ҳамма мактабга бир хил маблағ ажратади, бир хил эътибор беради-ку”, – деди президент.
Давлат раҳбари фақат марказий ҳудудлар эмас, туманлар ва маҳаллаларга ҳам бевосита ташриф буюраётганининг сабабини изоҳлаб ўтди.
“Чунки биз “Инсон қадри учун” дея ваъда бердик. Шу боис вақтим тиғизлигига қарамай пойтахтдан бошлаб ҳар бир туманга шахсан ўзим боряпман. Ҳозир ҳоким ёрдамчилари бўйича тун-у кун ишлаяпмиз. Келажакда буларнинг ҳар бири мамлакатга хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишади. Мен шунда ҳоким танлашга ҳам, вазир тайинлашга ҳам қийналмайман – чунки рақобат бўлади. Рақобат бўлган жойда сифат албатта бўлади.
Кеча видеоселекторни кузатдинглар, битта эндокринология соҳасининг ўзида қанча муаммомиз бор экан. Биз эса шунча мутахассисларимиз бўла туриб, Эндокринология марказига раҳбар топишга қийналдик. Ахир ҳудудимизда йод етишмаслиги, “иккинчи юрак” деб аталадиган қалқонсимон без касалликлари туфайли қанча асоратлар пайдо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас-ку. Энди янги тизим бўйича юқоридагилар энг қуйи поғоналаргача тушади ва бирорта муаммони назардан четда қолдирмайди. Керак бўлса, энг зарур тиббий кўрикларни ҳам маҳаллаларда ташкил қилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди
11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади
15:58 / 18.04.2025