Ўзбекистон | 23:25 / 11.12.2021
9978
1 дақиқада ўқилади
Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди
Эндиликда ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади.
12 декабрдан “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида илк парвозларни амалга ошира бошлайди.
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, дастлабки босқичда авиақатновлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона–Сўх йўналишида соат 10:00 да, Сўх–Фарғона йўналишида соат 12:00 да амалга оширилиши режалаштирилган.
Хабарга кўра, парвозларда АН-2 самолётлари 30 дақиқа вақт давомийлигида ҳаракатланади.
Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.
Мавзуга оид
13:10
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
10:06 / 10.10.2024
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
12:23 / 07.10.2024
Фарғонада Lacetti уриб юборган шахс ҳалок бўлди
11:51 / 01.10.2024