Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия лазер қуролига эга бўлган дунёдаги биринчи дронни синовдан ўтказди
Eren дрони лазер ёрдамида портловчи қурилмаларни масофадан туриб йўқ қилишга мўлжалланган.
Фото: Anadolu Agency
Туркия лазер қуролига эга бўлган дунёдаги илк дронни синовдан ўтказди, деб хабар берди Онадўлу агентлиги.
Eren деб ном олган дрон 500, 300 ва 100 метр масофадан нишонларни муваффақиятли тарзда йўқ қилган.

“TÜBİTAK ва ASİSGUARD мудофаа компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган Eren дрони лазер ёрдамида портловчи қурилмаларни масофадан туриб йўқ қила олади”, – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, дроннинг максимал парвоз баландлиги 3 минг метрни ташкил этади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025