Хўжайлида 3 нафар ўқитувчининг қарийб 125 млн сўмлик устама ҳақи ундириб берилди
Хўжайли туман адлия бўлимига туман ХТБга қарашли умумтаълим мактабларда ишлаётган 3 нафар ўқитувчидан мурожаат келиб тушган. Унда қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича олимпиаданинг республика босқичи ғолиби бўлганлиги, лекин иш жойидан лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама пуллари тўланмаётганлиги айтилган.

Фото: KUN.UZ
Хўжайли туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Нарановага кўра, ҳақиқатан ҳам юқорида кўрсатилган устама пуллари ўрганиш кунига қадар тўланмасдан келганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2019йил 3майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сон қарорининг 5-банди “г” кичик бандида асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан 3 нафар ўқитувчининг устама пулларини тўлиқ ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига даъво аризаси киритган. Айни пайтда 3 нафар ўқитувчининг жами 124 млн 622 минг 267 сўм миқдорда устама ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилган.
Бундан олдин Қорақалпоғистонда 36 нафар ходимнинг 70 млн 763 минг 764 сўм устама пуллари тўланмаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

14:59 / 10.04.2025
Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

13:31 / 18.03.2025