Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда катта миқдорда пиротехника савдосига чек қўйилди
Самарқанд вилоятида катта миқдорда пиротехника савдосига чек қўйилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларига қарши курашиш йўналишида тадбирлар олиб борилган.
Тадбирлар давомида Каттақўрғон туманида яшовчи Ф.Ж., Паст Дарғом туманида яшовчи Қ.М., Ф.С., Самарқанд туманида яшовчи М.Р., З.О., К.Б., Каттақўрғон шаҳрида яшовчи П.Т. ҳамда Пайариқ туманида яшовчи Ж.Д.дан қиймати қарийб 51 миллион сўм бўлган 395 қутидаги “Британик” ва “Треня” ҳамда 14 дона “7 шотс” (салют) пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ушланган. Улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025