Бухорода шифокор пора олаётганда қўлга тушди
Ромитан туманида ногиронлик нафақасини расмийлаштириб бериш эвазига тамагирлик қилган шифокор қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ромитан тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори фуқарони алдаб, унга ваколатли танишлари орқали 500 АҚШ доллари эвазига 2-гуруҳ ногиронлик нафақаси расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У ўз хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда вилоят ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 28.11.2024
Бухорода салкам 9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
12:03 / 28.11.2024
Бухорода газ портлаши: бир оиладан 2 киши вафот этди, 2 киши куйиш жароҳатини олди
18:33 / 26.11.2024
“Жудаям мураккаб савол” — Қўчқоров тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида
09:51 / 21.11.2024