Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда UzAuto Motors автомобилларини олиб кетаётган автотрейлерда ёнғин содир бўлди (видео)
Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўргани маълум қилинди.
Ижтимоий тармоқларда Москвада Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди.
UzAuto Motors компанияси мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ёнғин оқибатида 3 та автомобил зарар кўрганини маълум қилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобил ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида маҳаллий дилерлар ўртасида автомобил ташишни амалга ошириш вақтида содир бўлган. Автотрейлер кабинасидаги аланга автомобиллар бўлган трейлерга тарқалган. Натижада 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодисадан автотрейлер ҳайдовчи жабрланмаган”, дейилади компания хабарида.
Қайд этилишича, воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида юз берган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган.
Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025