Ўзбекистон | 08:35 / 13.12.2021
1571
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 2,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида 2,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Sirdaryo HETK Kun.uz'га маълум қилди.

Фото: Sirdaryo HETK

Сирдарёда 2021 йилнинг 11 ойи давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган 1 минг 899 нафар истеъмолчи аниқланган ва уларга нисбатан далолатнома тузилган.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган рейд тадбирлари давомида 2 млрд 513 миллион 981 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиш аниқланган ҳудудлар:

  • Гулистон шаҳри - 736 та;
  • Сирдарё тумани - 389 та;
  • Сайхунобод тумани - 221 та.

Ҳозирда рейд тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид