Самарқандда кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 13 декабрь куни соат 23:30ларда, А-378 Самарқанд-Ғузор халқаро автомобил йўлининг Самарқанд вилояти, Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи 23-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан 1987 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "Epiсa" машинаси тўхтатилган.
Машина тегишли тартибда кўздан кечирилганда унинг юкхонасида 49 500 дона "Британик" ва 69 дона "Соловей разбойник" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.М. ва аниқланган воситалар Нуробод тумани ИИБга топширилган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.11.2024
Тошкентдаги хонадондан салкам 25 минг дона пиротехника воситалари аниқланди
16:43 / 27.11.2024
Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўмини онлайн қиморда ютқазиб қўйди
08:16 / 27.11.2024
Тошкент вилоятида ўз уйида пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланди
11:38 / 25.11.2024