Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акмал Шораҳмедов футболчилик фаолиятини якунлади
2021 йилги мавсумда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан Про лигадан Суперлигага йўлланма олган Акмал Шораҳмедов 35 ёшда футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.
Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси мураббийлик фаолиятини бошлайди. У Тошкентнинг «Локомотив» клубида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлайди. Бу ҳақда «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ шифокори Аброр Пирриев каналида маълум қилган.
«Денис Коростиченко бугун клуб раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг «Локомотив» бош мураббийига айланди. Аммо мен учун бошқа бир ёш мураббий – жисмоний тайёргарлик бўйича янги мутахассис – Акмал Шораҳмедовнинг жамоамиз мураббийлар штабида иш бошлаши эътиборлироқ. Чунки футболчилик фаолиятига узоқ йиллар бевосита гувоҳ бўлганим – Акмалнинг мураббийлик остонасига қадам босиши ва унинг натижалари мен учун қизиқ. Илгари миллий жамоада Шораҳмедовни футболчи сифатида кузатган бўлсам, эндиликда унинг «Локомотив» мураббийи мақомидаги натижаларининг гувоҳи бўлиш имкони туғилди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 35 ёшли ҳимоячи жорий мавсум якунлангач, Тошкентда Осиё Футбол Конфедерациясининг «В» тоифасидаги дипломи учун мураббийлик курсларида таҳсил олган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» жорий мавсум Про лига ғолиби сифатида Суперлигага йўлланма олганди. Шораҳмедов фарғоналиклар сафида 22тадан баҳсда майдонга тушган.
Мавзуга оид
16:50 / 18.10.2023
Чемпионлик 22 йил ўтиб, пойтахтдан ташқарига чиқадими? Бош совринга қайси жамоа асосий даъвогарлиги ҳақида
10:15 / 29.09.2023
Хайрулло Бозоров биринчи ўринбосарини «Нефтчи» клуби президенти этиб тайинлади
14:11 / 12.08.2023
Фарғонада сербиялик дарвозабон ёш болаларни сўкди, ўйиндан кейин ҳакамларга «бакалажка» отилди
14:47 / 06.08.2023