Ўзбекистон | 10:52 / 15.12.2021
8859
2 дақиқада ўқилади

Фуқаронинг пулини тўлаб бермаган Каттақўрғон тумани ҳокимлигининг ҳисоб рақамларига банд солинди

Фото: Kun.uz

2021 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Умарова томонидан Каттақўрғон тумани ҳокими суд қарорини бажармаётгани айтилган хабар тарқалган. МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2021 йил 8 сентябрдаги ижро варақасига асосан Каттақўрғон туман ҳокимлигидан ундирувчи Ҳ.Умаровага 120 миллион сўм моддий зарар ва 3 миллион сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Каттақўрғон туман бўлими иш юритувига 2021 йил 13 октябр куни келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 2021 йил 8 ноябр куни қарздорнинг ғазначилик бўлимидаги ҳисоб рақамига банд солиш ва ғазначилик бўлими зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги қарор чиқарилиб, Каттақўрғон туман ғазначилик бўлими бошлиғига топширилган.

Олинган жавоб хатига асосан қарздор Каттақўрғон туман ҳокимлигига тегишли бўлган (1 ва 2-гуруҳ харажатларидан ташқари) барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

Мавзуга оид