Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллигида фуқароларга кулиш тақиқлаб қўйилди
Шимолий Корея ҳукумати мамлакатнинг собиқ раҳбари, амалдаги етакчи Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллигида фуқароларга 11 кунга кулиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Бундан ташқари, шимолий кореяликларга гавжум жойларда яхши кайфиятда юриш тақиқлаб қўйилган. Ушбу тақиқлов собиқ етакчи вафотининг 10 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари ўтказилиши вақтида амал қилади.
“Мотам вақтида спиртли ичимликлар ичмаслигимиз, кулмаслигимиз, хурсандчилик қилмаслигимиз лозим”, деб айтилган хабарда.
Шунингдек, фуқароларга Ким Чен Ир вафот этган кун – 17 декабрда дўконларга бориш тақиқлаб қўйилган. Таъкидланишича, бироқ бу ҳали ҳамма чекловлар эмас.
“Агар оилангиз аъзоси мотам амал қилиши вақтида оламдан ўтса ҳам, сизга баланд товушда йиғлашга рухсат берилмайди, дафн маросимларини эса барча хотира тадбирлари тугагач ўтказиш мумкин бўлади”, деб айтган номаълум бўлиб қолишни истаган фуқаролардан бири.
Бошқа бир фуқаронинг айтишича, мамлакатда одамлар ғамгин бўлиб кўриниши ортидан кузатувчи махсус полиция отряди тузилган.
Шимолий Кореянинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир 2011 йил 17 декабрда вафот этган. Ҳозирда унинг мумиёланган жасади отаси, Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сеннинг жасади билан бирга “Кимсусан” мавзолейида сақланади.
Ким Чен Ир Шимолий Кореяни отаси ўлимидан кейин 1994 йилдан бошлаб то ўз ўлимигача – 2011 йил декабригача бошқарган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025