Ўзбекистон | 08:37 / 17.12.2021
1461
1 дақиқада ўқилади

Гулистонда қарздор истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келгани аниқланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида қарздорлиги сабаб автоматик тарзда электр энергиясидан узилган истеъмолчи ўзбошимчалик билан ноқонуний тармоққа уланиб фойдаланаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Сирдарё ҲEТК» Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Сирдарё ҲEТК

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича навбатдаги рейд тадбирида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони электр энергиясидан 10 миллион сўмдан ортиқроқ қарзи бўлатуриб, ўзбошимчалик билан тармоққа тўғридан тўғри уланиб фойдаланаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириб, савдо дўкони электр тармоғидан ажратилди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчи учун қонунда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. Рейд тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид