Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда “омикрон” штамми билан боғлиқ ўлим ҳолатлари еттитага етди
Мамлакатда ўтган суткада ушбу штаммни юқтириш билан боғлиқ 10059та ҳолат аниқланган
Буюк Британияда “омикрон” штамми билан боғлиқ еттита ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги хабар берди.
Агентликнинг билдиришича, барча ҳолатлар Англияга тўғри келади.
Бундан ташқари, мамлакатда ўтган суткада ушбу штаммни юқтириш билан боғлиқ 10059та ҳолат аниқланган – “омикрон” юқтирганлар сони 24968 нафарга етди. Таққослаш учун, 13 декабрда бу кўрсаткич 4713 нафарни ташкил этаётганди.
Шанба куни Буюк Британияда 90,4 минг кишида коронавирус аниқланди. Бир кун аввал бу рақам 93 мингдан ортиқроқ бўлганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025