Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўқишга киритишини ва ер сотишини айтиб пул олган шахслар ушланди
ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда бир неча фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти ўқитувчиси фуқаролардан бирига ўзини “Регистон” техника университети қабул комиссиясининг аъзоси деб таништирган.
Сўнг унинг қариндошини ушбу университетнинг иқтисодиёт тармоқлари факултетига 4 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишини айтиб мазкур пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолатда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда ер сотиш билан боғлиқ жиноий фаолиятга чек қўйилган.
Тадбирда Булунғур туманида яшовчи Ш.Б. сотиш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, ўзига тегишли 50 сотих ер майдонини фуқаролардан бирига 34 минг долларига сотишга келишиб, ундан 10 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум бўлишича, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Булунғур тумани филиалининг юқори лавозимида ишловчи ходими ушбу ер майдонини тегишли кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига Б.Ш.дан 3 минг доллар талаб қилган.
Олинган кўрсатмалар асосида тадбир давом эттирилиб, Давлат кадастрлар палатаси Булунғур тумани филиали ходими 3 минг долларни ўз хизмат машинасида олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025