Ўзбекистон | 17:00 / 19.12.2021
20702
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ошхонада газ баллони портлаши оқибатида 10 киши жароҳатланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган ошхонада портлаш рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши жароҳатланган.

ФВВ 19 декабрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Наврўз» МФЙда «Лаззат» ошхонасида содир бўлган чақнаш бўйича бирламчи маълумот берди.

«2021 йил 19 декабрь куни соат 14:20да Оқдарё тумани «Наврўз» МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган «Лаззат» ошхонасида чақнаш содир бўлган (воқеа жойида 2та пропан газ баллони бўлган).

Чақнаш натижасида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида  шифт қисми ва жиҳозлар ёнган», дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.

Бирламчи маълумотга кўра, 10 киши тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23да ҳодиса жойига етиб бориб, 14:29да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:54да ўчирилган.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, Прокуратура, Тиббиёт, Газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилган.

Мавзуга оид