Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов — жамоат ҳожатхоналари, қишки олимпиада бойкоти ва Оролга келаётган пулларнинг қанчалик шаффофлиги ҳақида
Тошкент ёшлар форумида чиқиш қилган Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов халқаро фондлар томонидан Орол денгизига ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланиши ва Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналари муаммоси ҳақидаги саволларга ҳам жавоб қайтарди.
Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш учун жалб қилинаётган маблағларнинг қай даражада тўғри сарфланаётгани ҳақида
— Биз бугунги форумда «Оролни сақлаб қолиш» дастури тақдимотини қилдик. Бу жамоатчилик назоратида бўладиган жамоатчилик лойиҳаси. Бу лойиҳанинг энг катта ютуғи – барча келиб тушган ва сарфланган маблағлар жамоатчиликка очиқ кўрсатилади. Лойиҳа муаллифлари ҳам таниқли журналист ва блогерлар.
2022 йил учун ёшларга тавсиялар
— Бугун ёшларнинг ўз ҳаётий йўлини, мақсадларини топиб олиши катта муаммо. Бу биринчи навбатда уларни иш билан таъминлашда кўринади. Ўйлашимча, ҳозир тилни билган, ўз устида ишлайдиган ёшлар нафақат яхши иш топа олади, балки уларни йирик корхона ва компаниялар қидирмоқда ҳам.
Шунинг учун ёшларга бир кун ҳам йўқотмасдан хорижий тилларни ўрганиш, кўпроқ китоб ўқиш ва янги кўникмаларга эга бўлишни маслаҳат берган бўлардим.
Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналари муаммоси ҳақида
— Бу бўйича бизда Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарори қабул қилинган. Бу қарорлар аниқ тизим яратишга шароит беради. Бизда бу бўйича фақат вилоятларда ишловчи махсус гуруҳ бор. Ўйлашимча, ҳозир кўп гапириш ўрни эмас, келинг, мен сизга ўша махсус гуруҳ билан жойларга чиқишни ва қилинаётган ишларни ёритишни таклиф қиламан.
Ёшлар форуми – 2021 ҳақида
— Ёшлар биз кутмаган жуда яхши таклифлар билан чиқяпти. Бу ерда берилган айрим таклифлар бўйича махсус лойиҳачиларни ҳам жалб қиламиз.
Хитойда ўтадиган қишки олимпиада ўйинларини дунёнинг айрим давлатлари сиёсий сабаблар билан бойкот қилаётгани ҳақида
— Ўйлашимча, спорт ва сиёсатни бир-бирига аралаштириш нотўғри. Ўзингиз ўйлаб кўринг, спортчилар бутун ҳаётини спортга бағишлайди. Улар ижодкорлар, журналистларга ўхшаб, ўз касбига фидойилик билан хизмат қилишга ҳаракат қилади. Ўйлаб кўринг, спортчи бутун ҳаётини спортга бағишласа-ю, тўсиқлардан ўтса-ю, кимнингдир сиёсий сабаби билан мусобақада ўз маҳоратини кўрсатолмаса. Ўйлашимча, бу хато. Шунинг учун Ўзбекистон бу турнирда, албатта, иштирок этади.
Ҳозир бизда бу олимпиадага битта лицензия бор, шунингдек, яна бир лицензияни қўлга киритишимиз мумкин.
Мавзуга оид
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
09:24 / 12.12.2024
Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди
15:20 / 03.12.2024