Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов ва Даниэл Розенблюм Тошкент ёшлар форумида экология мавзусига алоҳида эътибор қаратилганини олқишлади
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм «Тошкент ёшлар форуми — 2021» доирасидаги ёшлар билан учрашув вақтида форум ташкилотчиларига экология мавзусига алоҳида эътибор қаратгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Туризм ва спорт вазирлигининг “Орол орзуси” дастури билан таништирди.
Дастур ёрдамида Оролбўйи муаммоларини жаҳон оммавий маданиятига олиб чиқиш, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини “экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциясини тарғиб қилишга ҳисса қўшиш режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида вазир И.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи томонидан Вашингтонда, тарихда илк марта суратлар кўргазмаси ўтказилиши, Ғарб юлдузлари билан коллаборация, Нукусда «беш ташаббус» халқаро фестивали, Қорақалпоғистон опера ва балетини ривожлантириш дастури, бахшичилик санъатини оммалаштириш ва «Орол болалари» таълим грантлари дастури ҳақида маълумот берди.
Мавзуга оид
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
09:24 / 12.12.2024
Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди
15:20 / 03.12.2024