Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров Туркиядаги боғ “террорчи” номи билан аталгани учун Эрдўғанни огоҳлантирди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Туркия раҳбариятини мамлакатдаги боғлар “террорчилар” исми билан аталаётгани ва жиноятчиларга бошпана бераётгани учун танқид қилди. Гап шундаки, 10 декабрда Туркиянинг Кўрфаз шаҳрида ўз мустақиллигини эълон қилган Чеченистон Ичкерия Республикасининг биринчи президенти Жохар Дудаев номидаги боғ очилган.
“Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга мурожаат қилмоқдаман: бир тўхтамга келиб олинг! Ёки сиз террорчиларни очиқча қўллаб-қувватловчи давлат мақомини оласиз, ёки Россиянинг ортида ўз маслагингизни ўзгартирмаган ҳолда, у билан шаффоф ва ҳалол муносабатларни қўллаб-қувватлайсиз. Акс ҳолда, Туркияда қидирувда бўлган бандитлар ва каллакесарлар бошпана олар экан, улар очиқчасига йиғилишлар ўтказиб ва боғларни минглаб тинч фуқароларнинг ўлимига алоқадор террорчилар номи билан аташар экан, биз ўзимизда жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини сақлаб қоламиз”, деб ёзган Қодиров Telegram’да.
Чеченистон раҳбари Туркиянинг бу хатти-ҳаракатига нисбатан Грознийда Туркияда террорчи ташкилот деб ҳисобланувчи Курдистон ишчи партияси асосчиси, ҳозирда турк турмаларидан бирида сақланаётган Абдулла Ўжаланнинг номини абадийлаштириш мантиқий ва сиёсий жавоб бўлишини қўшимча қилган.
Собиқ иттифоқнинг авиация генерал-майори Жохар Дудаев Чеченистоннинг Россия таркибидан олиб чиқилиши учун ҳаракат етакчиси бўлган. У 1996 йил 22 апрелда Гехи-Чу қишлоғи яқинида Россия давлат думаси депутати Константин Боровой билан телефонда суҳбатлашаётганда Су-24 бомбардимончи самолёти авиазарбаси билан ўлдирилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025