Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий ҳоккей лигаси ўйинчилари Пекин Олимпиадасига бормайдиган бўлди
АҚШ ва Канада ҳоккей клублари иштирок этувчи Миллий ҳоккей лигаси ўйинчилари 2022 йилда Пекинда ўтадиган қишки Олимпиадада иштирок этмайди. Бу ҳақда лига расман эълон қилди.
Аввалроқ ESPN телеканали манбаларга таяниб, лига ўз ўйинчилари уюшмаси билан ҳоккейчиларнинг Олимпиадада иштирок этмаслигига келишиб олганини маълум қилганди.
Таъкидланишича, бунга коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб бўлиши мумкин. Аввалроқ МҲЛ клубларида коронавирус авж олгани сабабли 50 та ўйин қолдирилганди, 21 декабрда эса мавсум Рождестводаги танаффусгача тўхтатиб қўйилди.
“МҲЛ Олимпиада вақтида танаффус олинмаслигини эълон қилади. Лига ўйинчилари Пекиндаги 2022 йилги қишки Олимпиадада иштирок эта олмайди”, деб айтилган лиганинг Twitter’даги хабарида.
Лига ҳоккейчилари 2016 йил Пхенчханда ўтган Олимпиадада ҳам иштирок этмаганди. Уларнинг 2022 ва 2026 йиллардаги Олимпиадаларда иштирок этишлари меҳнат шартномаларида кўзда тутилганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024