Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Режамизда бор» — Қуриб битаётган Зарафшон ва Сангзор дарёлари бўйича Сенатдан изоҳ сўралди
Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Зарафшон ва Сангзор дарёлари юз тутаётган оғир аҳвол ва унинг атрофида юзага келган экологик муаммолар бўйича изоҳ сўралди.
Сенаторларга кўра, бу масалада парламент сўрови юбориш Сенатнинг 2022 йилдаги иш режасига киритилган.
«Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келаётган муаммоларнинг аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Сенатнинг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ўрганиш олиб борди.
Сангзор ва Зарафшон дарёлари бўйича ҳам мутахассисларимиз, албатта, ўрганиш олиб боради», – деди сенатор Баҳодир Тожиев.
Парламент юқори палатасининг бошқа бир аъзоси Рисқул Сиддиқовнинг қўшимча қилишича, бу масалада парламент сўрови юбориш сенатнинг 2022 йилдаги иш режасига киритилган.
Маълумот учун, ҳудудида қурилган ўнлаб карьерлар фаолияти натижасида Зарафшон дарёсида суви сатҳи кескин камайиб боряпти. Бунинг оқибатида ушбу дарё атрофида миллий табиат боғининг қуриб битиши ва Самарқанд шаҳрининг сувсиз қолиш хавфи пайдо бўлмоқда.
Бу муаммо Ўзбекистонда биргина Зарафшон дарёси атрофида бўлаётгани йўқ. Шунингдек, Жиззах вилоятидаги Сангзор дарёсининг қуриб бораётгани оқибатида бугунга келиб қишлоқ аҳолиси фойдаланадиган қудуқлар ҳамда томорқаларни суғориш учун мўлжалланган ариқлар қуриб қолмоқда.
Зарафшон дарёсидаги карьерлар муаммоси: Самарқанд шаҳри сувсиз қолиши мумкин
Инсон омили сабаб қуриётган Зарафшон дарёси: бунга масъул орган топилмаяпти
Табиатни енгаётган қурилишлар. Зарафшон дарёси тақдири нега ҳеч кимни ўйлантирмаяпти?
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
17:13 / 13.05.2025
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025