Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги хонадонлардан биридан икки кишининг жасади топилди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги хонадонлардан биридан икки кишининг жасади топилган. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақидаги қарорида маълум қилинган.
Қайд этилишича, жорий йил 11 декабр куни Самарқанд тумани “Юқори Туркман” МФЙ Янгиҳаёт кўчаси 1-уйда яшовчи У.А.нинг хонадонида 2 нафар фуқаронинг жасади топилган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, ушбу 2 фуқаро номаълум этнологик моддадан заҳарланган деб гумон қилинмоқда. Улар табиий газдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида вафот этган.
Шу муносабат билан туман ҳокими Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги “Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 64-сонли қарорнинг 32 банди “а” қисмининг 2-хатбошисига асосан содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича қарор қабул қилган.
Қарорда туман масъулларига содир бўлган ҳодиса юзасидан комиссия тузиш ва бахтсиз ҳодиса сабабларини синчковлик билан ўрганиш вазифаси юкланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паст Дарғом туманида жойлашган корхоналардан бирига қарашли контейнердан икки кишининг жасади чиққан ва улар ҳам ис гази туфайли вафот этгани айтилганди.
Мавзуга оид
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
18:21 / 24.03.2025
Тошкентда антифриз ичган аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
13:33 / 11.03.2025