Ўзбекистон | 07:25 / 22.12.2021
1492
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятига олиб кирилаётган ноқонуний товарлар тўхтатиб қолинди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида ўтказилган текширувлар давомида вилоятга олиб кирилаётган ноқонуний товарлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жумладан, 2021 йил 19 декабрь куни соат 07:00ларда Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида «Қўқон—Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси тўхтатиб текширилганда, машина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 115 қути «Mond» ва 48 қути «Zumerret» номли тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.О. ва аниқланган маҳсулотлар туман ИИБга топширилган.

Шунингдек, 2021 йил 19 декабрь куни соат 07:40ларда «Қўқон—Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Газель-330202» русумли юк автомобили тўхтатиб текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган чангюткич мосламалари олиб кетилаётгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Р. ва аниқланган воситалар туман ИИБ ходимларига топширилган.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаси олиб кетаётган ҳайдовчи аниқлангани ва ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйилгани хабар берилган эди.

Мавзуга оид