Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ерусти жамоат транспорти янги йўналиш тармоғи 4та босқичда жорий этилади
Тошкент шаҳри ерусти йўловчилар транспортининг янги йўналиш тармоғи 2022-2025 йилларда жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ерусти жамоат транспортининг янги йўналиш тармоғини 4 та босқичда жорий этиш режалаштирилган.
1-босқичда 2 та магистраль йўналиш, 5 та ҳалқа йўналиш, 30 та боғловчи йўналиш ва 8 та етказиб берувчи йўналиш ташкил этилади.
2-босқичда 4 та магистраль йўналиш, 4 та ҳалқа йўналиш,26 та боғловчи йўналиш ва 13 та етказиб берувчи йўналиш ташкил этилади.
3-босқичда 4 та магистраль йўналиш, 3 та ҳалқа йўналиш, 21 та боғловчи йўналиш ва 15 та етказиб берувчи йўналиш ташкил этилади.
4-босқичда 1 та магистраль йўналиш, 2 та ҳалқа йўналиш, 15 та боғловчи йўналиш ва 6 та етказиб берувчи йўналиш ташкил этилади.
Лойиҳанинг жами қиймати 4 335 млн сўмга тенг.
Шунингдек, шаҳар йўловчилар транспорти ҳаракат таркибини 2022-2025 йилларда янги замонавий “яшил” автобусларни харид қилиш йўли билан янгилаш мўлжалланмоқда.