Ўзбекистон | 12:00 / 23.12.2021
17908
3 дақиқада ўқилади

1000 кишилик палов. FOODCITY тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: Food City

Тошкент вилоятида Foodcity марказининг яқин кунларда фойдаланишга топширилиши ва ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Фото: Food City

60 гектар майдонда барпо қилинган янги бозор Ўзбекистондаги илк қишлоқ хўжалиги кластери ва замон талабларига жавоб берадиган савдо майдончаси бўлади.

Фото: Food City

Савдо комплекси ўз маҳсулотларини олиб келадиган деҳқон ва тадбиркорлар учун қулай ҳудудда жойлашган.

Юк ва енгил автомобиллар бир-бирига халақит қилмасдан бозор ҳудудига бемалол кириб-чиқиши учун 12 қаторли кириш-чиқиш йўлаклари барпо қилинган. 24/7 тартибида ишлайдиган бозорда 16 000 м2 майдонли 5та кросс-док бокслари, 6000 м2 қуруқ омбор, 7000 м2 совиткичли омбор бор. Бизнес маркази, 20 000 м2 ёпиқ бозор ҳамда фуд-корт харидорлар ва тадбиркорлар хизматига шай.

Фото: Food City

Тадбиркорлар билан 2500 савдо растаси ва павильонларини ижарага бериш бўйича шартномалар тузилмоқда. FOODCITY маъмуриятининг билдиришича, деҳқон бозоридаги раста ва савдо павильонлар бошланғич даврда 2-3 ой муддатга текинга ижарага берилади.  

Тақдимот муносабати билан сўзга чиққан Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзиёев ушбу бозор фойдаланишга топширилиши билан асл деҳқонлар етиштирган маҳсулотини бехавотир сотиб, уйига қайтишига шарт-шароит барпо этилишига ишонч билдирди.

Фото: Food City

Дорихоналар, банкоматлар, кимёвий тозалаш хизмати, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, сартарошхоналар, авиа ва темир йўл чиптаси кассалари, 250 ўринли замонавий меҳмонхона, 4 қаватли бизнес маркази савдо мажмуасидаги муҳим қулайликлардан ҳисобланади.

Ҳа айтганча, шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари учун транспорт қулайлиги ҳам четда қолмаган. Махсус барпо этилган автошоҳбекатга 36та йўналишда қатновчи автобуслар хизмати йўлга қўйилади. Йўналишли таксилар учун алоҳида тўхташ бекати ташкил этиш имконияти ҳам мавжуд.

Тақдимот муносабати билан амру-маъруф қилиниб, Қуръон оятлари тиловат қилинди. Эҳсон дастурхони ёзилиб, хайрли дуога қўл очилди.

Батафсил маълумот: t.me/foodcityuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид