Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкаси Саудия Арабистони Хитой ёрдамида баллистик ракеталар ишлаб чиқаряпти деб ҳисобламоқда
Қайд этилишича, қироллик ҳудудида баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи камида битта корхона мавжуд.
АҚШ разведкаси Саудия Арабистони Хитой ёрдамида баллистик ракеталар ишлаб чиқариш билан шуғулланяпти деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб CNN хабар берди.
Манбаларнинг маълумот беришича, илгари Саудия Арабистони бундай ракеталар ишлаб чиқармаган, балки Хитойдан сотиб олган.
Телекомпания шунингдек, сунъий йўлдошдан олинган фотосуратларга таяниб қироллик ҳудудида баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи камида битта корхона борлигини таъкидлаган.
Ядровий сиёсат бўйича қатор экспертларнинг фикрича, бу ҳолат Эронни ўз ядровий дастурини фаоллаштириш ва қуролсизланиш ғоясидан воз кечишга ундаши мумкин.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025