Фарҳод Эрманов: «Биз қурилишни лойиҳасиз бошлашга ўрганганмиз, бу ёмон касаллик»

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Хоразмда ўлкашунослик музейини ташкил қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди ва лойиҳасиз қурилиш бошлашни қоралади.
«Хоразмда ўлкашунослик музейи ташкил қилишимиз керак. Ҳозирги вақтда Хоразмнинг тарихига оид экспонатлар Қорақалпоғистонда сақланмоқда. Хивада фақат хонлик даврига оид экспонатлар бор. Аммо Хоразм тарихи жуда кенг ва бой. Кўпчилик экспонатлар Нукусдаги музейда сақланяпти.
Биз ҳам шунга ўхшаш лойиҳани қилишимиз керак. Тарихий ҳужжатларимиз Урганчда, Хивада тарқоқ ҳолда ётибди. Уларни жамлаб, чиройли музей қилиш мумкин. Ҳозир лойиҳасини ишлаяпмиз. Катта музей қилиш режаси бор.
Жалолиддин Мангуберди мажмуасида концерт зали қуриш лойиҳаси ишланмоқда, аммо унинг 2022 йил инвестиция дастурига киритилиши ҳақида гап-сўз йўқ. Чунки, янги тизимга кўра, лойиҳа экспертизадан ўтказилиши керак. Шундан кейин маблағ сўрашимиз мумкин.
Биз қурилишни лойиҳасиз бошлаб ўрганганмиз, бу ёмон касаллик. Президент ва ҳукумат раҳбари томонидан жуда қаттиқ топшириқ берилган: «Лойиҳа тайёрми, кейин гаплашамиз» деган гап бор», деб вилоят раҳбари сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид

12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида

15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:38 / 18.03.2025