Ўзбекистон | 15:02 / 23.12.2021
2632
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 50 миллион сўмга 10 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Хатирчи туманида 10 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаро С.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Хатирчи тумани Учқора маҳалласи ҳудудида ўзига тегишли фермер хўжалиги борлигини айтган ҳамда ушбу хўжаликнинг 10 гектар ер майдонини 50 миллион сўмга сотишга келишган. У келишилган пулнинг 25 миллион сўмини таниши орқали олган вақтида департамент ва ДХХнинг вилоят бошқармалари ҳамда вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Навоийда ҳокимлик захирасидаги ерни 75 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.

Мавзуга оид