Қорақалпоғистоннинг 7 та ҳудудида қор ёғмоқда (Фото+Видео)
Жума куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир қанча туманларида қор ёғди. Шу сабабли Нукус шаҳрида жамоат транспорти вазифасини бажарувчи 1400 дан ортиқ "Дамас"лар фаолияти вақтинча чекланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, туманлараро йўловчи ташувчи автобус ва микроавтобуслар ҳаракати эса вақтинча тўхтатилган. Дамаслар ўрнига "Шымбай Авто Транс" ДУК томонидан шаҳар ичидаги йўналишларга 40 дан зиёд автобуслар йўлга қўйилган.
Ҳозирда қор ёғиши Чимбой, Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл, Амударё, Қораўзак туманлари ва Нукус шаҳрида кузатилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси гидрометеорология бошқармасига кўра, Нукусда қор ёғиши бугун кечки соат 21:00 гача ва айрим ҳудудларда эртага туш пайтигача давом этиши кутилмоқда.
Бундан олдин ноябр ойида биринчи қор Мўйноқ, Бўзатов ва Қўнғирот туманларида ёғганди.
Шуҳрат Саидаҳмадов, Kun.uz мухбири
Расмлар муаллифи Ислам Матеков, Karinform.uz
Монтаж устаси – Жаҳонгир Алибоев.
Мавзуга оид
21:56 / 10.02.2024
Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди
12:51 / 07.02.2024
Умра хизматини кўрсатиш бўйича ноқонуний реклама тарқатган иккита фирмага чора кўрилди
23:35 / 24.01.2024
Беруний туманидаги автосалонда ёнғин содир бўлди
09:41 / 16.01.2024