Ўзбекистон | 11:03 / 24.12.2021
2254
1 дақиқада ўқилади

Ургут кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди. 6та дўкон ёниб кетди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлган. Оқибатда олтита дўкон ёниб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 декабр куни соат 09:10да Ургут тумани “Мерганча” МФЙ ҳудудида жойлашган Ургут кийим-кечак бозорининг 6та дўконида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига вилоят ФВБдан 6та ёнғин ўчириш экипажи зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 09:27да қуршаб олиниб, 10:14да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат савдо дўконларининг 100 метр квадрат майдони ёниб зарарланган.

Қайд этилишича, ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида воқеа содир бўлган жойдаги бошқа дўконларга ёнғин ўтишининг олди олинган.

Мавзуга оид