Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркел ҳукумати кетишидан бир неча кун олдин қарийб 5 млрд долларлик қурол экспортига рухсат бергани маълум бўлди
Қайд этилишича, бу ўтган тўққиз ой давомидаги миқдордан кўпроқни ташкил этади. Экспортга мўлжалланган қуролларнинг аксариятини Яман ва Ливиядаги низоларга аралашгани учун танқид қилинган Миср олиши лозим.
Ангела Меркел раҳбарлигидаги Германия собиқ ҳукумати бошқарувнинг охирги тўққиз куни давомида 4,91 млрд долларлик қурол экспортини маъқуллаган. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазирлигига таяниб Германия ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ўтган тўққиз ой давомидаги миқдордан кўпроқни ташкил этади. Натижада Германия 2021 йилда 9,04 млрд евролик қурол экспортига рухсат берган.
Экспортга мўлжалланган қуролларнинг аксариятини Яман ва Ливиядаги низоларга аралашгани учун танқид қилинган Миср олиши лозим.
Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотига кўра, Германия ҳукумати алмашгунига қадар Мисрга 4,34 млрд евролик қурол экспорт қилиш маъқулланган.
Шу билан бирга, 29 ноябрдаги ҳисоботда Мисрга атиги 0,18 млрд евролик қурол етказиб берилиши айтилган. Бу эса охирги тўққиз кун ичида Меркел ҳукумати Мисрга 4 млрд евродан ортиқ миқдордаги қуролни экспорт қилишга рухсат берганини англатади.
Қайд этиш жоизки, бу вақтда Меркел ҳукумати вақтинчалик вазифа бажарувчи мақомида бўлган. Одатда, бундай даврда ҳукумат жиддий сиёсий қарорлар қабул қилмайди, деб ёзади dpa агентлиги.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025