Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияга энг катта хавф соладиган мамлакатлар номи айтилди
Аввалроқ Британия разведкаси раҳбари Ричард Мур Россия, Хитой ва Эронни қироллик учун хавфли мамлакатлар деб атаганди.
Буюк Британияга энг катта хавф соладиган мамлакатлар Россия, Хитой ва Эрон. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик ишлари бўйича вазири Дэмиан Ҳайндс The Daily Telegraph нашрига берган интервьюсида айтди.
“Бу мамлакатлар инсон ресурсларига эга, улар кибермаконда мустаҳкам жойлашган ва улар кенг миқёсдаги кучларни ишга солиш салоҳиятига эга”, - деб таъкидлади Ҳайндс.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу давлатлар ахборот операцияларини ҳам ўтказмоқда ва бу операцияларда “турли йўллар” билан иштирок этмоқда.
У Лондонга таҳдид уйғотадиган тўртинчи мамлакат сифатида Шимолий Кореяни тилга олди.
Аввалроқ Британия разведкаси раҳбари Ричард Мур ҳам Россия, Хитой ва Эронни қироллик учун хавфли мамлакатлар деб атаганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025