Ўзбекистон | 07:36 / 27.12.2021
4855
1 дақиқада ўқилади

Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Dreamstime

Адлия вазирлиги хабарига кўра, низом билан 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача пилланинг ҳар килограмми учун 5 минг сўм субсидия берилади.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳар йили 20 июлгача республикадаги пилла етиштириш прогнозлари ишлаб чиқилиб Молия вазирлигига берилади. Молия вазирлиги прогноз асосида бюджетдан субсидия ажратиб, қўмитага 1 февралгача ўтказиб беради.

Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари “Агропилла” МЧЖлар билан субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ва 25 февралгача агентликнинг ҳудудий бошқармасига беради. Ҳудудий бошқарма рўйхатни умумлаштириб, 1 мартгача қўмитага юборади.

Қўмита 10 апрелгача пулларни субсидия олувчиларга бериш учун махсус ҳисобварақларга ўтказади. Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари субсидия олувчиларга пулларни картага ёки банкдаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид