Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистондаги олий ўқув юртлари маблағ етишмовчилиги сабабли очилмаслигини маълум қилди
Қайд этилишича, ўқиш бошлангунига қадар университетларни молиялаштириш, қизлар учун махсус аудиториялар ташкил этиш ва уларга таълим берадиган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш масалаларини ҳал қилиш лозим.
Афғонистондаги олий ўқув юртлари иқтисодий инқироз сабабли очилмайди. Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар берди.
"Олийгоҳлар очилиши учун кўп вақт талаб этилади. Ўқиш бошлангунига қадар университетларни молиялаштириш, қизлар учун махсус аудиториялар ташкил этиш ва уларга таълим берадиган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш масалаларини ҳал қилиш лозим", - дея Афғонистон таълим вазири Абдулла Боқи Ҳаққонийнинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.
Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги таълим жараёни гендер мансублик бўйича ташкил этилади: йигитларни эркак ўқитувчилар, қизларни аёл ўқитувчилар ўқитади. Йигитлар ва қизлар алоҳида ҳолда ўқийди.
Аввалроқ “Толибон” Афғонистондаги университетлар фаолияти яқин вақт ичида тикланишини билдирганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025